
“Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган ВИИ сессиясида қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг байроғи тўғри тўртбурчак шаклдаги матода акс етган бўлиб, учта
асосий горизонтал рангдор бўлакларга бўлинган. Улар: ёрқин мовий, оқ, ёрқин яшил. Бу бўлаклар
орасини иккита қизил рангдаги горизонтал чизиқлар ажратиб туради.
Ўзбекистон байроғи рамзи мамлакат ҳудудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар
байроқларига хос бўлган енг яхши анъаналарни давом еттирган ҳолда республика табиатига хос
хусусиятларни, халқнинг миллий ва маданий ўзлигини ҳам акс еттиради.
Байроқдаги ҳаворанг — зангори осмон ва мусаффо сув рамзидир. Мовий — ҳаворанг Шарқда азалдан
қадрланади, вақтида Aмир Темур ҳам ўз байроғига бу рангни танлаган.
Оқ ранг — тинчлик ва поклик тимсолидир. Байроқдаги оқ ранг Ўзбекистон Республикаси танлаган
йўлнинг мусаффо ва чароғон бўлиши учун яхши ният рамзидир.
Қизил йўллар — бу ҳар бир тирик жоннинг қон томирида уриб турган ҳаётий куч, ҳаёт рамзидир.
Яшил ранг — сернеъмат ва оромбахш табиат тимсоли. Ҳозирги вақтда бутун дунёда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳаракатлари кенг ёйилмоқда; унинг рамзи ҳам яшил рангдир.
Яримой — Ўзбекистон халқининг кўп асрлик анъаналарига мувофиқ келади. Яримой ва юлдузлар мусаффо осмоннинг ва тинчликнинг рамзларидир. Байроқдаги 12 юлдуз тасвири мукаммаллик белгисидир.