
“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 2 июлда
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.
Давлат герби думалоқ кўринишга ега бўлиб, бу шаклнинг сўл томони ризқ-рўзимиз
тимсоли — буғдой бошоқларидан, ўнг томони еса ўзбекнинг донғини дунёга таратган бебаҳо
бойлигимиз — чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган, узоқдаги тоғлар ва
дарёлар манзарасида гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради, айни пайтда бу
Ўзбекистоннинг серқуёш мамлакат еканлигини ҳам билдиради.
Гербнинг юқори қисмида еса Ўзбекистон
озодлигининг рамзи сифатида саккизбурчак юлдуз, унинг ички қисмида яримой ва юлдуз ма`носи
мамлакат аҳолисининг ко`п қисми ислом динига етиқод қилиши, марказида — бахт ва ерксеварлик рамзи —
қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси давлат
байроғини ифода етувчи чамбар тасмасига „Ўзбекистон“ деб ёзиб қўйилган.